Дунёнинг деярли барча мамлакатларида тозалик куни бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда Gazeta.ru нашри.
Кот-д'Ивуар, Нигерия, Ҳиндистон, Франция ва яна кўплаб давлатларда ушбу кун кенг миқёсда ўтказилди. Тозалик куни муносабати билан кўчалар турли чиқиндилардан тозаланган. Соҳил бўйларида тўпланиб қолган пластик чиқиндилар олиб ташланди. Биргина Нигериянинг ўзида бир кунда 3000 тонна чиқинди йиғилган. Жаҳон тозалиги кунида нафақат махсус ходимлар, балки минглаб кўнгиллилар ҳам қатнашди.






