АсосийJamiyat

“Бугун китоб ўқиган одам кечаги одам эмас”

'“Бугун китоб ўқиган одам кечаги одам эмас”'ning rasmi

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли Қарори қабул қилинганига роппа-роса бир йил бўлди.

Шу муносабат билан “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” ток-шоусининг навбатдаги сони ушбу Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар, ноширлик ва матбаачилик соҳасидаги муаммо ва камчиликларга бағишланди.

Кўрсатувга Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги вакиллари, агентликлик тизимидаги нашриёт вакиллари, жумладан, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи Бош муҳаррири Азимбой Бобониёзов, ёзувчи ва публицист Қўчқор Норқобил, соҳа мутахассислари таклиф этилди.

Кўрсатув давомида соҳа мутахассислари китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантиришнинг бугунги кундаги муаммо ва ечимлари, китобхонлик маданиятини оширишнинг турли чора-тадбирлари борасида ўртага фикр ташлаб, ўз муносабатларини билдирдилар.

Кўрсатув тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, ўта қизғин руҳда бўлиб ўтди.

ЎзМАА “Ўзбекистон” НМИУ

Матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар