“ТурСтат” аналитик агентлиги куз мавсумида саёҳат учун МДҲ ҳудудидаги энг яхши шаҳарлар рейтингини эълон қилди.
Кузги сайёҳлар келиши рейтингида Минск, Остона ва Боку шаҳарлари етакчилик қилмоқда.
МДҲ давлатларидаги энг яхши шаҳарлар ўнталигидан Минск, Остона, Боку, Тошкент, Олмаота, Бишкек, Кишинёв, Душанбе ва Ашхобод кабилар ўрин олган.
Агентлик маълумотига кўра, МДҲ мамлакатларига куз мавсумида сайёҳлар қисқа муддатли ташриф билан келади.






