Жанубий Корея етакчиси Мун Чжэ Ин шимолий кореялик ҳамкасби Ким Чен Ин билан учрашиш учун Пхеньянга етиб келди, дея хабар бермоқда Вести нашри.
Аэропортда нуфузли меҳмонларни Мун Чжэ Иннинг шахсан ўзи кутиб олди. 3 кун давом этадиган Корея саммитидаги музокараларнинг бош мавзуси Корея яриморолини ядросизлаштириш бўлади. Кун тартибига учта асосий мавзу киритилган: икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ва ривожлантириш, Шимолий Корея ва АҚШ ўртасидаги ядросизлаштириш бўйича музокараларнинг бориши, Корея яриморолида ҳарбий таранглик даражасини пасайтириш ва уруш хавфининг олдини олиш бўлди.






