АсосийJamiyat

"GM Uzbekistan" Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан чегирма эълон қилди

'"GM Uzbekistan" Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан чегирма эълон қилди'ning rasmi

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “GM Uzbekistan” АЖ дилерлик корхоналари билан ҳамкорликда махсус акция йўлга қўймоқда. Эндиликда сиз "Spark" R2 Optimum A/T автомобилини харид қилиб, фаол дилерлик марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган 1 000 000 сўм чегирма кўринишидаги совғага эга бўласиз!

Акция 2018 йилнинг 26 сентябридан 10 ноябрига қадар давом этади.

Шунингдек мазкур акция бутун республика бўйлаб Spark R2 Optimum A/T автомобилини имтиёзли кредит шартларини таклиф қилаётган GM Uzbekistan компаниясининг автокредитлаш бўйича расмий ҳамкори InfinBank томонидан қўллаб қувватланади.

Spark R2 Optimum A/T автомобили учун имтиёзли автокредитни қуйидаги кредит шартларида расмийлаштиришингиз мумкин:

1) 10% олдиндан тўлов амалга оширилганда - 5 йилгача муддатга – йиллик 22% устама

2) 30% олдиндан тўлов амалга оширилганда - 3 йилгача муддатга – йиллик 20% устама

3) 50% олдиндан тўлов амалга оширилганда - 2 йилгача муддатга – йиллик 19% устама

4) 60% олдиндан тўлов амалга оширилганда – 15 ойгача муддатга – йиллик 18% устама

Infinbank’нинг Сизга қулай бўлган филиали манзили ҳақидаги маълумотни Сиз доим 71-202-50-60 Ягона алоқа маркази рақамлари орқали аниқлашингиз мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар