АсосийJinoyat

Олмалиқлик аёл эрини пичоқлади

'Олмалиқлик аёл эрини пичоқлади'ning rasmi

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи 55 ёшли аёл ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғига тан жароҳати етказди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, С.Б ва унинг эри Н.Б ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўзаро оилавий келишмовчилик сабаб бошланган жанжал оқибатида аёл қўлидаги ошхона пичоғини эрининг кўкрак қисмига санчиб, унга тан жароҳати етказган. Оқибатда Р.Б шифохонага ётқизилиб, унинг турмуш ўртоғига нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиш бўйича жиноят иши қўзғатилган, деб ёзмоқда ЎзА.

Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан мазкур ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар