Ҳиндистонинг Деҳли шаҳрида бино қулаб тушди, деб хабар қилди “Имеди” нашри.
Ҳодиса оқибатида 12 киши бино вайроналари остида қолиб кетган. Қутқарувчилар темир ва бетон уюмлар орасидан 5 кишининг жасадини ҳамда жароҳат олган 7 нафар ярадорларни олиб чиқишди. Воқеанинг рўй беришига мазкур турар жой биносининг авария ҳолатига келиб қолгани сабаб бўлган, деган тахминлар бор.






