АҚШнинг Даллас штатида полициячи ўз уйини адаштириб, бошқа уйга кириб қолган ва "ўз уйида" жиноятчи бор деб ўйлаб, уй эгасига қарата ўқ узди, дея хабар қилди News.day.az нашри.
Гап нимада эканини англаган полиция офицери дарҳол тез тиббий ёрдам ва полицияни чақирган. Уй эгаси 26 ёшли Ботэм Шем Жин эса шифохонада вафот этди. Воқеани содир этган полиция ходими эса қўлга олинган, унинг шахси ошкор қилинмаяпти. Воқеа илк эътирозларни келтириб чиқаришга улгурди. Даллас полицияси штаб-квартираси олдида 150 киши офицерни озодликдан маҳрум қилишни талаб қилиб намойиш ўтказди.






