Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида дунёдаги энг қиммат оёқ кийимлар кўргазмага қўйилди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Бриллиантлар ва олтин билан безалган, аёллар пойабзалининг нархи 17 млн доллар. Ушбу туфли иккита бриллиант ҳамда 236 та майда қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Burj Al Arab меҳмонхонасида ташкил этилган кўргазмада, шунингдек бриллиант, ёқут, олтин ва марварид қўлланган заргарлик пойафзаллари тўпламини кўриш мумкин. Бу ерга оёқ кийимларни харид қилиш истагида бўлган кўплаб мижозлар ташриф буюрди.






