Данияга тегишли кема Арктика орқали синов саёҳатини муваффақиятли амалга оширди.
Дания байроғи остида ҳаракатланган кема синов сафарини амалга ошириб, Арктиканинг Россияга тегишли ҳудудини муваффақиятли кесиб ўтди. Бу тажриба музликнинг эриши келажакда Европа ва Шарқий Осиё ўртасида янги сув йўлаги пайдо бўлиши эҳтимоли борлигини исботлади.
Музлатилган балиқларни олиб кетаётган кема 22 августда Россиянинг порт шаҳри Владивостокни тарк этганидан сўнг, музликлар орқали жума куни Санкт Петербург шаҳрига етиб келган.
“Синовнинг аҳамияти биз учун катта, кемамиз нотаниш ҳудуд ва муҳитда белгиланган ишни қийинчиликларсиз амалга оширди” деган жаҳондаги энг йирик сувда юк ташув компаниялардан бири Moller-Maersk компанияси техник ходими Палле Лаурсен.
Шимолий Денгиз йўлаги Шарқий Осиёдан Европага қатнайдиган кемалар учун Канада орқали ўтадиган шимолий-ғарбий йўлакдан кўра анча қисқа бўлиши кутилмоқда. Чунки, иқлим ўзгаришлари туфайли Шимолий Денгиз йўлагидаги музликларнинг тез орада эриш эҳтимоли катта.
Экспертларнинг ҳисоб китобларига кўра, бу янги йўналиш Шарқий Осиёдан Европага Сувайш канали орқали бориладиган 21000 км.лик масофани 12800 км.га қисқартириш мумкин. Шу тариқа юк ташишга кетадиган вақт 10-15 кунга камаяди.






