Яқин ошкор бўлган маълумотларга кўра, китоблар нафақат дўст ва кўмакчи, балки уларда катта хавф ҳам бўлиши мумкин экан.
Дунёдаги энг хавфли китоб деб ҳисобланаётган китобда ваҳимали битиклар ёхуд сеҳр-жоду ёзилмаган. Лекин уни қўлга олмаган маъқул.
Гап шундаки, Роберт Кедзи исмли олим 86 саҳифадан иборат “Ажал деворлари сояси” номли китоб яратди. Китоб саҳифалари эски гулқоғозлардан иборат. Ушбу қоғозлар инсон саломатлиги учун ўта хавфлидир: 150 йиллик ёшга тенг қоғозлар мишьяк билан тўйинган.
АҚШдаги бир хонадонда олиланинг эркатойи бўлмиш қизалоқнинг хонаси деворларини таъмирлашади ва уни эски гулқоғозлар билан безашади. Аммо қизча хонасига кириши билан ҳолдан тойиб, ҳасталанаверади. Уйдан узоқлашиши билан эса қизчанинг аҳволи яхшиланади. Ота-онанинг боши қотади, мутахассислар эса елка қисишдан нарига ўтишмайди.
Ушбу хонадон ҳақидаги хабарни ўқиган Роберт Кедзи дарҳол воқеа жойига келади ва эски гулқоғозларни ўрганиб чиқади. Кедзи ўша пайтда қоғознинг заҳарлилик даражасини ўрганаётган эди. Шундай қилиб, Кедзи гулқоғозларда юқори даражадаги мишьяк заҳари борлигини аниқлайди.
Ҳозирда ушбу китоб Мичиган университетида сақланмоқда. Китобни резина қўлқопда ушлаш тавсия қилинади.






