Франция пойтахти Париж кўчаларида анъанавий автошоу бўлиб ўтди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Тадбир доирасида шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб 200 дан ортиқ классик автомобиллар юриб ўтди. Автомобилларнинг барчаси француз автосаноати намуналаридир. Улар орасида мотоцикллар хам бор. Мазкур автошоу доирасида Франция автосаноатининг 120 йиллиги ҳам нишонланди.






