Ироқ парламенти ўтказилган иккинчи йиғилишда мамлакатнинг янги президентини сайлашга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Бу лавозимни эса Ироқ Курдистони ҳукуматининг собиқ раҳбари Барҳом Солиҳ эгаллаган. Солиҳнинг номзодини Курдистон ватанпарварлик иттифоқи илгари сурган.У 2009 йилдан 2012 йилгача Ироқ Курдистони ҳукумати раҳбари лавозимини эгаллаган. Ироқ президенти лавозимини қонунчиликка кўра, курд жамоаси вакили эгаллайди. Янги президент ҳукумат вакиллари олдида қасамёд қилди.






