АсосийJamiyat

Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди

'Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди'ning rasmi

“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Қарор билан “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ушбу кўкрак нишони билан инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар, талабалар ҳамда ташаббускор фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланади.

Мазкур кўкрак нишони билан мукофотлаш Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан амалга оширилади.

“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим қилиш ва тақдирлаш тартиби қуйидача:

02.JPG

03.JPG

    Бошқа янгиликлар