Шу йил 7 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Қарши шаҳрида яшовчи А.С. уйида оилавий жанжал туфайли ўғли Х.С.нинг орқа ўнг елка қисмига пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада Х.С. касалхонага ётқизилган. Ҳолат жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






