1

Жиззахда мансабдор шахс пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 05.10.2018, 10:46
Жиззахда мансабдор шахс пора билан қўлга тушди

Жиззах вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К. 1200 АҚШ доллари ва 4 млн. сўм пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари маълумотига таяниб Sangzor нашри хабар тарқатди.

Жиззах шаҳрида рўйхатдан ўтказилган “Дилором-Шаҳризода” МЧЖнинг Пахтакор туманидаги “Шодлик” мактабгача таълим муассасасида амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича 2018 йил февраль ойида вилоят назорат тафтиш бошқармаси томонидан текширув ўтказилган.

Текширув натижасида, аниқланган 36 млн. сўмлик камомадни ёпиб бериш эвазига Жиззах вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К. фирма раҳбари Х.Х.дан 1200 АҚШ доллари ва 4 млн. сўм пулларни пора сифатида олган. Бундан ташқари, Ш.К. ўз ҳовлисида ҳаммом қураман деб, Х.Х.дан 1000 дона шлакоблок, 1 тонна цемент ва 12 дона шифер олган.

Аммо вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К. “Дилором-Шаҳризода” МЧЖнинг камомадини ёпа олмагач олган пулларини бир қисми 1,5 млн. сўмни молия бошқармаси архивариуси Э.Г. орқали Х.Х.га 2018 йил сентябрь ойи бошида қайтараётган вақтида вилоят ДХХ бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда, Ш.К.га нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1