1

Самарқандда коллеж ўқувчиси қотиллика қўл урди

ЖИНОЯТ 05.10.2018, 14:53
Самарқандда коллеж ўқувчиси қотиллика қўл урди

2018 йил 3 октябрь куни Самарқанд вилоятида коллеж ўқувчиси жиноят содир этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Пайариқ туманида яшовчи Челак транспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Б.Э. Болтажарбоши қишлоғида жойлашган дала майдонида ўзаро жанжал сабабли таниши Баҳор маҳалласи Болта-1 қишлоғида яшаган А.С.нинг қорин ва кўкрак қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада А.С. касалхонага келтирилганида ҳалок бўлган. Б.Э. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1