Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрининг 200 йиллиги муносабати билан оммавий никоҳ тўйи ташкил этилган, дея хабар бермоқда Ren.tv нашри.
Унда 200 нафар ёшларнинг тўй маросими бўлди. Шаҳар марказий боғида уюштирилган тадбир Чечен урф-одатларига кўра ўтган. Қўшалоқ байрамда Чеченистон раҳбари Рамзан қодиров ҳам иштирок этиб, 200 та кам таъминланган оилага Грознийдаги янги квартираларнинг калитини ҳам топширган.






