Германиянинг Берлин шаҳрида ҳайдовчи машинани кўчадаги қаҳвахоналардан бирига, оломон устига қараб ҳаракатлантирган, деб хабар берди Сегодня нашри.
Бунинг оқибатида эса 5 киши тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилди. Қурбонлар йўқ. Германия полицияси олиб борган тергов натижасида бу воқеанинг террорчиликка алоқаси йўқлиги ҳамда қасддан содир этилмагани аниқланди. Биз ҳайдовчининг соғлиғида муаммо борлигини бошқарув вақтида у ўзини йўқотиб қўйганидан тахмин қилмоқдамиз, дейди полиция вакили.






