АсосийJamiyat

"Менинг маҳаллам жиноятлардан ҳоли ҳудуд" шиори остида тарбия тадбири ўтказилди

'"Менинг маҳаллам жиноятлардан ҳоли ҳудуд" шиори остида тарбия тадбири ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар оромгоҳи”да Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар, афв этилганлар ҳамда Ёшлар иттифоқининг кафолат хати асосида суд залидан озод этилганлар учун “Менинг маҳаллам жиноятлардан ҳоли ҳудуд” шиори остида тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳи ўтказилди.

Иштирокчиларни гуруҳларга ажратган ҳолда дўстлик ва танишув кечаси уюштирилди. Оромгоҳнинг 2-кунида тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда ички рўйхатда турувчи ва авф этилган ёшлар қатнашди. Гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида” қонуни мазмуни атрофлича тушунтирилиб, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни бўйича батафсил маълумотлар берилди. Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни ва унинг ижроси юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни кескин камайтириш ҳамда ёшларнинг диний маърифий, ҳуқуқий сиёсий маданиятини янада оширишга доир ўқув машғулот дарслари ўтилди. Оромгоҳ иштирокчилари ўртасида футбол, валейбол, стол тенниси, эстафета, турникда тортиниш, мерганлик, шахмат шашка каби спорт мусобақалари билан биргаликда ҳарбий саф машғулотлари ўтказилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан “Мен ватаним учун нима қилдим?” мавзусида очиқ мулоқот давомида оромгохга жалб этилган Ички ишлар идораларида профилактик хисобда турган вояга етмаганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларни онгида турли зарарли иллатларга қарши имунитетини янада ошриш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатига нисбатан дахлдорлик хиссини уйғотиш ҳамда ўзлари содир этган хуқуқбузарликларни қандай оқибатларга олиб келишини чуқур англатишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди.

“Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасига доир ҳужжатли фильм ва “Экстремизм ҳамда одам савдосига қарши курашиш” тўғрисидаги фильм намойиш этилиб, ўзаро муҳокамалар майдони яратилди. 3-кун тажрибали психологлар билан ёшлар учрашуви ташкил қилиниб, “Ўсмирлик даврида ижтимоий ҳодисаларни тушунишни ривожлантиришнинг объектив ва субъектив омиллари” ҳамда “Ўсмирларда мулоқотчанликни ривожланиши ижтимоий қизиқишларнинг шаклланиш шарти сифатида” мавзуларида фикр-мулоҳазалар юритилди. “Менинг маҳаллам жиноятлардан ҳоли ҳудуд” мавзусида иншолар танловиўтказилиб, ёшларнинг дунёқараши, мушоҳадалари холис баҳоланди Ёшларнинг кун давомида олган ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказиш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ва “Ўзингни намоён эт” шиори остида маданий дастур ташкил қилинди. 4 кунлик тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳорқали 70 нафар Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар ва 4 нафар махсус ҳисобдан чиқарилган оила фарзандларининг ижтимоий фаоллиги ошиб, жамият ва она-Ватанга фойда келтиришга ҳаракат қилиши лозимлигини тушуниб етишди.

— Машғулотлар давомида тарбияси оғир жиноят содир этишга мойиллиги бўлган ёшларнинг ҳам эзгу ғоялари, ташаббуслари борлигига гувоҳ бўлдим. “Боланинг ёмони бўлмайди. Фақат уларнинг тарбияси билан тизимли ишлаб бориш керак”, деган хулосага келдим. Якка тартибда олиб борилган сухбатлардаулар содир этган ҳуқуқбузарликларини ҳақиқатда нотўғри эканлигини англаб етишди. Бу тушуниш уларни эртанги кунда тўғри йўлга, тўғри ҳаётга етаклайди. Биз амалга ошираётган лойиҳалар бесамар кетмади. Оромгоҳ иштирокчилари “Ёшларга психологик хизмат кўрсатиш маркази” психологлари билан олиб борилган машғулотлардан илҳомланишганини, бу каби лойиҳалар қатори кенгайишини сўрашганининг ўзи қувонарли ҳолбўлди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши Ижтимоий ҳуқуқий масалалар ва жиноятчиликлар профилактикаси бўлим мудири Азиз Рахмонов. —Иштирокчилар тақдирига нафақат оромгоҳ давомида , балки мунтазам эътибор қаратамиз. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича манзилли ва тизимли ишларни олиб бориб, Вилоятимизни “Жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд” сафига қўшиш учун астойдил бор билим ва кўникмаларимизни сафарбар этишга тайёрмиз.

Шаҳноза Нуруллаева

    Бошқа янгиликлар