АсосийJamiyat

Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Ўзбекистонга келди

'Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Ўзбекистонга келди'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан яна бир Нобель мукофоти лауреати АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори, кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжарнинг юртимизга ташрифи ташкил этилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Профессор Азиз Сиддиқ 15-22 октябрь кунлари юртимизда ташриф билан бўлиб, таниқли профессор иштирокида “Азиз Санжар: сарҳадсиз билим ичра кечган ҳаёт” мавзусида халқаро илмий анжуман, кимё йўналишида таҳсил олувчи бакалавр ва магистрлар учун онлайн маъруза ҳамда Ўзбекистон миллий университетида молекуляр биология лабораториясининг очилиш маросими режалаштирилган.

Азиз Санжар 2015 йили Томас Линдал ва Пол Модричлар билан биргаликда ДНК ни тиклаш механизмларини тадқиқ этгани учун кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар