АсосийJamiyat

Юнусободда 16 нафар оила ўз уйига эга бўлди

'Юнусободда 16 нафар оила ўз уйига эга бўлди'ning rasmi

Фуқаролар томонидан Адлия вазирлигига “Сувлойиҳа” ДУК қарашли Юнусобод тумани, Юнусобод 1-берк кўчада жойлашган кўп қаватли 22-ётоқхонада узоқ йиллардан буён яшаб келаётган 16 нафар оила ва аъзоларининг талабидан келиб чиқиб, ушбу ётоқхонани турар жой мақомига ўтказиш масаласи бўйича мурожаат келиб тушди ва у кўриб чиқилди.

Уй-жой кодексининг 82-моддасида уйларни ётоқхоналарга ўтказиш, шунингдек ётоқхоналарга уйлар мақомини бериш уй-жой фондининг мулкдорлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Муаммони ҳал этишда Юнусобод туман ҳокимининг 2018 йил 12 июнда қабул қилинган 282-ф-сон алоҳида фармойиши асосида давлат қабул ҳайъати аъзолари томонидан ётоқхонани турар жой мақомига ўтказиш масаласи кўриб чиқилиши таъминланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Натижада 20 йилдан буён фуқароларни қийнаб келаётган муаммо ҳал этилди. Юнусобод туман ҳокимининг 2018 йил 12 октябрдаги 1659-сон қарорига асосан Юнусобод тумани, Юнусобод 1-тупик, 22-ётоқхона биноси ётоқхона мақомидан чиқарилиб, уй-жой фонди рўйхатига киритилди.

    Бошқа янгиликлар