1

Тошкентда Москва энергетика институти филиали очилади

ЖАМИЯТ 20.10.2018, 11:06
Тошкентда Москва энергетика институти филиали очилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Россиянинг нуфузли олий таълим муассасалари ва республикамиздаги олий таълим муассасалари ўртасида малакали мутахассисларни ҳамкорликда тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди.

19 октябрь куни “МЭИ“ (Москва энергетика институти) Миллий тадқиқотлар университетининг ректори Н.Рогалев, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазири И. Мажидов, “Ўзбекэнерго“ акциядорлик жамияти Бошқарув раиси У.Мустафоев ўртасида “МЭИ“ Миллий тадқиқотлар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини очишга тайёргарлик кўриш тўғрисида келишув имзоланган.

Бу ҳақда “Ўзбекэнерго“ ахборот хизмати хабар беради.

Қайд этилишича, Тошкентда мазкур университет филиалининг очилиши:

- энергетика соҳасида муҳим илмий-техникавий вазифаларни ечиш имконига эга кадрларни тайёрлаш;

- электр энергия тизимида тежамкорликни оширишга йўналтирилган инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш;

- энергетика соҳасида жаҳон андозаларига мос инновацион тадқиқотларни олиб бориш;

- тизимда ва ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳаларида электр техникаларининг эксплуатациясида самарадорликни ошириш бўйича ишланмаларни татбиқ этиш каби йўналишларни ўз ичига олади.

photo5355308607744354647.jpg

Маълумот ўрнида: “МЭИ“ Миллий тадқиқотлар университети Россиянинг нуфузли олийгоҳларидан бири ҳисобланиб, 1930 йилда ташкил этилган. Мазкур университет энергетика, электротехника, электроника, информацион технологиялар, радиотехника каби йўналишларида мутахассислар тайёрлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1