Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши жадвали белгиланмоқда.
табиий газ тарифи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 куб метрига)
- ҳисоблаш ускуналари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:
- ҳисоблаш ускуналари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:
овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун:
иситиш учун:
суюлтирилган газ:
Электр энергияси нархи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 кВт соати учун)
I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун:
электр плиталар ўрнатилган аҳоли турар-жойларида:
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.
Бу ҳолда базавий норма доирасида истеъмол қилинган электр энергияси ўрнатилган тариф бўйича, нормадан ортиғи 1,2 карра қимматроқ нархда ҳисоб-китоб қилинади.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси 3 ноябргача давом этади.