Саудия Арабистони бош прокурори саудиялик журналист Жамол Хашогийнинг ўлимини тан олгани хабар қилинмоқда, дея хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида жанжал юз берган, бу муштлашувга олиб келган, сўнг Хашогий ҳаётдан кўз юмган. Журналистнинг иши бўйича дастлабки тергов у ўлик эканлигини аниқлаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда Жамол Хашогийнинг жасади қолдиқлари қидирилаётгани хабар қилинганди.






