АсосийDunyo

Муҳожирлар карвони Гватемаладан Мексика томонга ўтишга уринишмоқда

'Муҳожирлар карвони Гватемаладан Мексика томонга ўтишга уринишмоқда'ning rasmi

Айни дамда юз минглаб марказий америкаликлардан иборат муҳожирлар карвони Гватемаладан Мексика томонга ўтишга уринишмоқда, дея хабар қилмоқда Сегодня нашри.

Одамлар Мексика чегаралари олдига тўпланишган. Улар чегара пунктларини босиб ўтиб, икки давлатни боғловчи кўприккача етиб келишди. Мексика полицияси эса уларни тўхтатиб қолишга уринмоқда. Бундан аввал эса Мексика ташқи ишлар вазири Луис Видегарай Касо ва АҚШ давлат котиби Майкл Помпео мазкур ҳолат юзасидан музокаралар олиб борган эди. Президент Трамп эса муҳожирлар карвонига қарши чора кўришини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар