АсосийDunyo

Эскалатор футбол мухлисларини тортиб кетди

'Эскалатор футбол мухлисларини тортиб кетди 'ning rasmi

Италия пойтахти Рим шаҳрида жойлашган "Repubblica" метро станциясида кўнгилсиз ҳодиса рўй берди, дея хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Эскалаторнинг ишдан чиқиши оқибатида 30 киши жароҳат олди. Уларнинг аксарияти Москванинг ЦСКА футбол клуби мухлислари экани хабар қилинмоқда. Эскалатор йўловчиларни тортиб кетган ва одамлар жон ҳолатда ундан қутулишга уринишган. Воқеа Чемпионлар лигаси доирасида ЦСКА ва “Рома” клублари ўртасидаги учрашув олдидан рўй берган. Таъкидланишича, жабрланувчилардан 7 киши замбилларда олиб кетилган, уларнинг аҳволи оғир. Яна 5 киши ўртача оғирликдаги жароҳат олган, 18 жабрланувчи енгил жароҳатлар билан станцияни ўзи мустақил тарк эта олган. Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, воқеа маст ҳолдаги россиялик фанатларнинг эскалаторда сакрай бошлагани сабабли содир бўлган.

    Бошқа янгиликлар