Мексикага Тинч океанидан Вилла тўфони кириб келмоқда, дея хабар қилмоқда Мir24.tv нашри.
Табиий офат сайёҳлар гавжум бўлган курортларга ёпирилиб биноларга катта зарар етказган. Шу туфайли минглаб кишилар шу турар жойларини вақтинча ташлаб бошқа жойларга кетишга мажбур бўлишмоқда. Сайёҳлар ҳам зудлик билан ҳудудни тарк этишмоқда. Вилла бўронининг тезлиги соатига 120 км.га етди. У сўнгги 5 йил ичидаги мамлакатга ёпирилган энг кучли тўфон сифатида қайд этилмоқда. Қурбонлар ва жароҳат олганлар тўғрисида расмий маълумотлар йўқ.






