АсосийDunyo

Эквадордаги ҳайвонот боғида катта ёнғин келиб чиқди

'Эквадордаги ҳайвонот боғида катта ёнғин келиб чиқди 'ning rasmi

Эквадорнинг Банос шаҳрида жойлашган Сан-Мартин ҳайвонот боғида катта ёнғин келиб чиқди, деб хабар қилмоқда ТАСС нашри.

Аланга қисқа фурсатда атрофга тарқашни бошлаган. Натижада боғдаги мингдан зиёд жониворлар ҳаёти хавф остида қолди. Ўт ўчурувчилар воқеа жойига етиб келгунга қадар барча ҳайвонларни ҳудуддан ташқарига олиб чиқишга уринишди. Бу ишга эса ҳайвонот боғига келган кўнгиллилар ҳам кўмаклашишган. Боғга катта зарар етган бўлишига қарамай, ўз вақтида қилинган сай-ҳаракатлар натижасида барча жониворларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

    Бошқа янгиликлар