Ироқнинг Мосул шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида камида 6 киши қурбон бўлди, деб хабар қилди Ren.tv нашри.
Бундан ташқари, 30 киши яраланган. Портловчи моддалар билан тўлдирилган машина шаҳар марказидаги ресторанлардан бири олдида портлатиб юборилгани хабар қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбонлар сони ортиши мумкинлигини таъкидлаган. Ҳозирча ушбу ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир террористик ташкилот ўз зиммасига олгани йўқ. Бироқ Мосул шаҳри генерал-майори Нажим ал-Жабурий мазкур хунрезликда исломий давлат террористик гуруҳини айбламоқда.






