Колумбиянинг шимоли-шарқий қисмида кўчки содир бўлди, дея маълум қилди The Sacramento Bee нашри.
Бунинг оқибатида эса 9 киши нобуд бўлган ва яна камида 15 нафар инсон бедарак йўқолди. Колумбия табиий офатларга қарши кураш агентлиги қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда. Сўнгги 3 ҳафта давомида ёғингарчиликлар мавсуми туфайли кетма-кет ер кўчкилари рўй бермоқда. Натижада умумий ҳисобда 280 та оила зарар кўрган.






