Япониянинг Кавасаки шаҳрида икки ёшли болакай тўққизинчи қаватдан тушиб кетиб, тирик қолди.
Маълум бўлишича, онаси қўшниникига чиққанида уйда ёлғиз қолган бола балконнинг деразасини очишни уддалаган ва ундаги панжара тўсиқ орасидан сирғалиб пастга тушиб кетган.
Хабарда гўдак тупроғи яқинда ағдарилган ўтлоқ устига тушгани айтилмоқда.
Шу уйда яшовчи аёл ўтлоқда ётган гўдакни кўриб қолиб, зудлик билан “тез ёрдам” чақирган, боланинг фақат оёғи сингани айтилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.






