1

Эминем 42 ёшда

ШОУ-БИЗНЕС 17.10.2014, 14:50
Эминем 42 ёшда

Америкалик рэпер, мусиқий продюсер, композитор ва актёр Эминем 1972 йилнинг 17 октябрида Миссури штатидаги Сент-Жозеф шаҳарчасида дунёга келган. Унинг асл исми Маршалл Брюс Мэтерс III.

У мусиқий альбомлари бутун дунёга сотиладиган қўшиқчилар сирасига киради. Ота-онаси турмуш қурган вақтда Эминемнинг онаси Дебби Нельсон 15 ёшда эди. Оилада фарзанд туғилгач, рэпернинг отаси Маршалл  Мэтерс уни ташлаб кетади ва болакайга отасининг шарафига Маршалл Брюс Мэтерс деб исм беришади.

Шундан сўнг, болакайнинг тарбияси билан онаси ва унинг яқинлари шуғулланишади.

Эминем 12 ёшга тўлганида унинг оиласи Детройтга кўчимб ўтади ва у мактабдаги танаффусларда рэп-фристайл ўқишни бошлайди. Икки йил ўтгач у мактабни бутунлай ташлаб кетади ва маҳаллий радиода пул ишлаб топишга тушади.

1995 йили Soul Intent гуруҳининг аъзоси сифатида дебют қўшиғини куйлайди. 1999 йили эса унинг илк Slim Shady LP альбоми чиқади ва унга катта машхурлик олиб келади. Альбом уни АҚШ оммаси олдида машхурлик чўққисига олиб чиқади. Энг муҳими Эминем Aftermath Entertainment компанияси билан шартнома тузишга эришади.

Айни дамда рэпернинг 10 та мусиқий альбоми бор. 2002 йилнинг куз ойиларида у “8-миля” комли автобиографик фильмини суратга олди. Ушбу фильм учун ёзилган Lose Yourself қўшиғи учун у “Оскар” мукофотини қўлга киритган.

Эминем The Marshall Mathers Foundation-омадсиз оилаларнинг фарзандалрига кўмак берувчи фондни ташкил қилган. Бугунги кунда Эминем 13 та “Грэмми” мукофотига ва яна бир қатор бошқа мукофотларга эга. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1