Ҳиндистоннинг Одиша штатида яшовчи аёлга 4,6 метрли тимсоҳ ҳужум қилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Аёл уйи ёнида жойлашган каналда ювинаётганда унга тимсоҳ ҳужум қилган. Аёлнинг бақирганини эшитган қўшнилар ёрдамга шошилишган. Улар тимсоҳни бамбук таёғи билан ҳайдашган. Аёлнинг ўнг қўли жиддий жароҳат олганлиги сабабли касалхонага ётқизилган. Маҳаллий аҳоли ҳукуматдан бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишни талаб қилмоқда.






