Хитойнинг Чунцин шаҳрида йўловчи ташувчи автобус билан боғлиқ яна бир кўнгилсизлик рўй берди, дея хабар бермоқда Fishki.net нашри.
Гап шундаки, бортида 15 нафар йўловчи ва ҳайдовчи бўлган автобус Янцзы дарёсига қулаган. Транспорт воситасини кран ёрдамида сувдан чиқариб олишди. Ҳозирча фақат 9 кишининг жасади топилган. Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Маълумотларга кўра, автобус йўлнинг нотўғри томонидан бурилган ва ҳайдовчи назоратни йўқотиб пастга қулаган.






