АсосийDunyo

Германиялик фельдшер 99 нафар беморнинг ўлимига сабаб бўлди

'Германиялик фельдшер 99 нафар беморнинг ўлимига сабаб бўлди 'ning rasmi

Германиялик собиқ фельдшер Нильс Хегел 99 нафар беморнинг ўлимига сабаб бўлганликда айбланмоқда, дея хабар берди Day.Az нашри.

У мазкур ҳолат юзасидан қўйилган айбловларни суд жараёни давомида тан олди. Собиқ тиббиёт ходими Олденбург шаҳридаги клиникада 36 нафар ва Делменхорст шаҳридаги клиникада яна 64 кишини умрига зомин бўлган. Қурбонларнинг энг кичиги 34 ёшда, энг кексаси эса 96 ёшда бўлган. Маълумотларга қараганда, у ўз беморларини шуҳратпарастлик учун ўлдирган. Унинг жинояти 2008 йилда аниқланган. Бироқ ўша вақтда Хегел 6 кишининг ўлимида айбланган. Вақт ўтгани сари унинг қурбонлари сони кўплиги маълум бўлди. Унга умрбод қамоқ жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар