АҚШга ноқонуний муҳожирлар карвони тобора яқинлашмоқда, деб хабар бермоқда Вести нашри.
Бунга йўл қўймаслик учун эса мамлакат президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада 15 мингга яқин ҳарбий жойлаштирилиши ҳақида маълум қилди. Ҳозир Мексика ҳудуди бўйлаб АҚШга Гондурасдан муҳожирлар карвони йўл олмоқда. Мексика ҳукумати маълумотларига кўра, карвонда 3,6 мингдан кўпроқ одам бор. Аввалроқ Трамп АҚШга йўл олаётган карвонда жиноятчилар ва Яқин Шарқдан шубҳали кимсалар борлигини айтган эди. Аввалроқ АҚШ ҳукумати муҳожирларнинг АҚШ ҳудудига киришининг олдини олиш мақсадида чегарачиларга ёрдамга 800 ҳарбий юборган.






