АсосийDunyo

Эдинсон Кавани Golden Foot («Олтин оёқ») совриндори бўлди

'Эдинсон Кавани Golden Foot («Олтин оёқ») совриндори бўлди 'ning rasmi

Уругвай терма жамоаси ва «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани Golden Foot мукофотининг 2018 йилги лауреати деб топилди, деб хабар берди РИА Новости нашри.

У ушбу эътироф учун рақобатда Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Луис Суарес каби ҳамкасбларини ортда қолдирган. Golden Foot («Олтин оёқ») соврини футболдаги ютуқлари ва шахсий фазилатлари учун 28 ёшдан ошган ўйинчиларга топширилади. Ҳар йили халқаро журналистлар томонидан танлаб олинган 10 нафар номзод интернетда овозга қўйилади ва ғолиб шу асосда аниқланади. Мукофот соҳиби Монакодаги The Champions Promenadeда оёқ изларини қолдиради. Шундай қилиб, Кавани Golden Foot мукофотини қўлга киритган илк уругвайлик футболчига айланди.

    Бошқа янгиликлар