Эрон Kowsar қирувчи самолётларини оммавий равишда ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, дея хабар берди Lenta.ru нашри.
Самолётнинг олд қисмида авионика ҳамда кўп нишонли радар жойлаштирилган. Аммо баъзи экспертларнинг айтишича, самолёт 60-йилларда илк бор АҚшда ишлаб чиқарилган Northrop F-5нинг нусхаси бўлиши мумкин.
Ушбу ҳарбий транспортлар мамлакатнинг ҳарбий қудратини кўз-кўз қилиш мақсадида ишлаб чиқарилади, дейилади хабарларда.






