Эрон АҚШнинг иқтисодий босимини Теҳронга қарши руҳий урушнинг бир қисми, деб ҳисоблашини ва Вашингтоннинг барча ҳаракатлари бефойда эканини маълум қилди, дея хабар қилмоқда Ria.ru нашри.
Мамлакат раҳбари Ҳасан Руҳоний Эроннинг чекловларга қарамай, ўз нефтини сотишни давом этиришини таъкидлаган. Шунингдек, Руҳоний АҚШнинг барча санкцияларини четлаб ўтишини ҳам қайд этди. Бунда Эрон халқи ва жамиятдаги бирдамлик ёрдам беради, дейди Ҳасан Руҳоний. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф эса жаҳон ҳамжамиятини Қўшма Штатлар глобал тартибни бузишига йўл қўймасликка чақирди. Айни вақтда хорижий корхоналар эса Эронни тарк этишмоқда. Бу эса аҳоли ўртасида ишсизликни оширади.






