1

Тошкентда илк бор «Вино санъати» фестивали ўтказилади

МАДАНИЯТ 09.11.2018, 10:41
Тошкентда илк бор «Вино санъати» фестивали ўтказилади

Тошкентда жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунларида мамлакатда биринчи маротаба ўтказиладиган халқаро вино фестивали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш, Ўзбекистон вино санъатини халқаро миқёсда намойиш этиш мақсадида ўтказиладиган фестивалда Россия, Франция, Италия, Япония, Болгария, Венгрия, Грузия ва бошқа давлатлардан виночилик соҳаси вакиллари, эксперт ва мутахассислар иштирок этади.

«Вино санъати» уч хил — илмий, маданий ва кўнгилочар йўналишларни ўз ичига оладиган ноодатий фестиваль сифатида ташкил этилади ва унинг доирасида «Вино ва узумчилик саноатида инновацион технологиялар», «Шарқ узумлари» номли халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказилади.

Шунингдек, маданий-кўнгилочар дастурлар, вино санъати бўйича маҳорат дарслари, маҳаллий гастрономик маҳсулотлар ва миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси ташкил этилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1