АсосийDunyo

АҚШ ўз ҳарбий базаларини Курил оролларига жойлаштиролмайди

'АҚШ ўз ҳарбий базаларини Курил оролларига жойлаштиролмайди 'ning rasmi

Сингапурда бўлиб ўтган АСEАН саммитида Япония Бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путинга Курил ороллари япон томонига бериладиган бўлса, унда у ерда АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштирмаслика ваъда берди, дея хабар берди Euronews нашри.

1956 йилда имзоланган Қўшма совет-япон декларациясига кўра, агар томонлар тинчлик тўғрисидаги келишувни имзоласа, унда Япония Хабомаи ва Шикотан оролларига эга бўлади. Япония ва АҚШ ўртасидаги келишувларга мувофиқ, америкалик ҳарбийлар бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб жойлашиши мумкин. Бироқ, уларнинг қўшимча қилишича, Япониядан маҳсус руҳсат олмасдан АҚШ ҳарбий кучлари мамлакатдаги ўз иштирокларини кучайтиролмайдилар.

    Бошқа янгиликлар