Тошкент мода ҳафталиги доирасида ҳиндистонлик машҳур дизайнер Риту Берининг муаллифлик намойиши бўлиб ўтади.
22 ноябрь куни таниқли ҳинд дизайнери Риту Бери Тошкентда ўз либослар тўпламини намойиш этади. Ритун ҳинд модасининг биринчи хоними деб аташади.
Кунутун нашрининг ёзишича, у ўз либосларини Парижда тадим этган илк ҳинд дизайнери ҳисобланади. У яратган либосларни Николь Кидман, Летиция Каста, Мадхури Диксит каби машҳур актрисалар кийган.
Риту шунингдек, Нью-Делидаги Мода технологиялари Миллий институти бошқарув Кенгаши аъзоси бўлиб, ҳинд аёллари ҳаётини яхшилашга кўмаклашадиган Savera Association хайрия ассоциациясининг фаҳрий патрони ҳамдир.
Маълумот учун: Tashkent Fashion Week шу йилнинг 21 ноябридан 26 ноябрига қадар бўлиб ўтади.