АсосийDunyo

Хитой ва АҚШ келиша олмади

'Хитой ва АҚШ келиша олмади 'ning rasmi

Папуа-Янги Гвинеяда APEC Осиё ва Тинч океан минтақаси давлатларининг навбатдаги саммити якунланди, дея хабар бермоқда РИА Новости нашри.

1993 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинаётган саммит якунларига кўра, илк марта декларация қабул қилинмади. Бунга сабаб Хитой ва Америка Қўшма Штатларининг жаҳон савдоси принциплари устида баҳслашиб қолгани бўлди. APEC етакчилари турли таҳдидлар мавжудлигини тан олишди. Улар товарлар ҳамда хизматлар савдоси масаласига доир зиддиятлар борлигини ҳам эътироф этишган. 2019 йилда ўтказиладиган кейинги саммит эса Чилида бўлиб ўтиши келишиб олинган.

    Бошқа янгиликлар