​PROlogue халқаро кинофестивалида «Ўзбек киноси тарихи»га саёҳат қилинди

МАДАНИЯТ 27.11.2018, 14:53
​PROlogue халқаро кинофестивалида «Ўзбек киноси тарихи»га саёҳат қилинди

“Ёшлар ижод саройи”да PROlogue халқаро кинофестивали «Ўзбек киноси тарихи» номли фотокўргазманинг очилиши билан бошланди.

Унда таниқли кинематографлар, актёр ва актрисалар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Экспозиция кино ихлосмандларининг ҳаммасини мозийга томон бошлади.

Чунки экспозицияда ўзбек кинематографияси ривожланишининг 6 даври ҳақида ҳикоя қиладиган 70 та фотосурат ўрин олган.

Сиз ушбу фильмларни ҳам, унда рол ижро этган актёр ва актрисаларни ҳам яхши танийсиз.

Фотокўргазмада «Ўлим минораси», «Иккинчи хотин», «Қасам», «Бой ила хизмачи», «Маҳаллада дув-дув гап», «Тошкент – нон шаҳри», «Шум бола», «Еттинчи ўқ», «Сиз кимсиз?», «Келинлар қўзғолони», «Ватан», «Сабот» ва бошқа бир қатор бадиий фильмларнинг суратларга муҳрланган лаҳзалари акс этган.

- Биз фотокўргазмани кўриб, ўзбек киносига тамал тошини қўйиб кетган буюк санъаткорларни, устозларимизни яна бир бор эсладик. Бу фильмларнинг ҳаммаси ўзбек киносининг олтин фондини ташкил қилади ҳамда ёшлар тарбиясида ҳам алоҳида ўрин тутади. Бугунги фестивал фақат санъаткорларники эмас, бутун халқимизники, ёшларники, томошабинларники. Чунки фестивал доирасида жуда кўп тарбиявий аҳамиятга эга тўлиқ ва қисқа метражли филъмлар намойиш этилади, - деди Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев.

Кўргазма залига мониторлар ўрнатилиб, унда фотосуратлар 3D форматида намойиш этилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ўтказилаётган PROlogue халқаро кинофестивали доирасидаги йирик лойиҳалар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, фотокўргазма 29 ноябрга қадар бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1