АсосийShou-biznes

Ўзбекистон-Озарбайжон халқлари муштарак маданиятлари намойиши

Ўзбекистон давлат консерваториясида 26 октябрь куни машҳур пиониначи, Озарбайжон халқ артисти, Озарбайжон Давлат мукофоти лаурияти, Баку мусиқа академияси ректори Фархад Бадалбейли ва дирижер, Озарбайжон халқ артисти, Баку мусиқа академияси профессори Ялчин Адигезаловнинг концерт дастури бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда sharh.uz

   Мазкур концерт дастури Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон миллий маданий маркази ва Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик жамияти томонидан ташкил этилмоқда.

   Дастурда Узеир Гаджибейли, Фикрет Амиров, Солтан Гаджибеков, Нурилла Закиров, Гара Гараев ижод намуналари Ўзбекистон Миллий симфоник оркестори жўрлигида ижро этилади.

   Концерт 26 октябрь куни 18:00да Ўзбекистон давлат консерваторияси катта залида бўлиб ўтади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар