АҚШнинг Time нашри таҳририяти бир гуруҳ журналистларга “Йил одами” унвонини берганини эълон қилди, дея хабар берди Gazeta.ru нашри.
Жумладан, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигида ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчи ҳамда Capital Gazette нашри офисидаги отишмада ҳалок бўлган мухбирлар 2018 йилнинг “Йил одами” дея қайд этилган. Шунингдек, ушбу рўйхатда Reuters ахборот агентлигининг Мьянмада давлат сири ҳақидаги қонунни бузганлик учун 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган журналистлари Ва Лоне ва Кьяу Со Оо ҳамда Филиппиннинг мухолиф сайти муҳаррири Мария Ресс ҳам бор.