АсосийDunyo

“Шиндлер рўйхати” драмаси қайта прокатга қўйилди

'“Шиндлер рўйхати” драмаси қайта прокатга қўйилди'ning rasmi

Стивен Спилбергнинг афсонавий “Шиндлер рўйхати” драмаси АҚШда қайта прокатга қўйилди, дея хабар берди Кinonews.ru нашри.

Фильм 25 йиллик юбилейи муносабати билан кинопрокатдан бир ҳафта давомида 550 минг доллар йиққан.

Эслатиб ўтамиз, фильмда немис тадбиркори Оскар Шиндлер Иккинчи жаҳон уруши давомида минглаб яҳудийларни нацистлар чангалидан қутқариб қолади.

Фильм 7 номинация, жумладан, “Энг яхши фильм”ни ҳам қўлга киритган.

Мазкур фильмда Лиам Нисон, Бен Кингсли ва Рэйф Файнслар бош ролларни ижро этишган.

    Бошқа янгиликлар