АсосийJamiyat

Ҳайдовчига нисбатан қўполлик қилган ЙПХ ходимига нисбатан чора кўрилади

'Ҳайдовчига нисбатан қўполлик қилган ЙПХ ходимига нисбатан чора кўрилади'ning rasmi

Тошкент ИИББ йўл-патруль хизмати инспекторининг ҳайдовчига нисбатан қўпол муносабатда бўлгани юзасидан хизмат текшируви тайинлади, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.

"Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси шу йилнинг 26 июнь куни Яшнобод тумани Бешариқ кўчасида рўй берган ҳолат - Йўл-патруль хизмати инспекторининг ҳайдовчига қўпол муносабатда бўлгани юзасидан хизмат текшируви тайинлади", - дейилган

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда инспекторнинг ҳайдовчига таҳдид қилаётган ҳодиса видеоси тарқалганди.

    Бошқа янгиликлар