1

Қувасойдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди

ЖАМИЯТ 18.12.2018, 15:02
Қувасойдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Қувасой шаҳридаги хусусий корхонага қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари» асосида табиий газдан фойдаланишнинг қонунийлиги ва тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилган.

Корхона раҳбари Ш.С. оҳак ишлаб чиқариш цехида лойиҳадан ташқари 1 дона ҳумдондан 20 та ностандарт газ ёндиргичлар орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келиб, Фарғона вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали манфаатларига жами 63 млн. 480,0 минг сўмлик моддий зарар етказган.

Ш.С.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддаси мазмун‑моҳияти, хусусан зарарни бир ойлик муддат ичида ихтиёрий равишда қоплаши лозимлиги тушунтирилган.

Ўз ҳаракатларини ноқонуний эканлигини тушунган Ш.С. 13-16 ноябрь кунлари давлат манфаатларига етказган 63 млн. 480 минг сўм зарарни тўлиқ қоплади.

Шунга кўра, тўпланган ҳужжатлар юзасидан Ш.С.нинг айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1